Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Turkmaniston Hukumati oʻrtasida Oʻzbekiston Respublikasi va Turkmanistonning radioхizmatlari foydalanadigan 29,7-960 MGs radiochastota polosasidagi radiochastota tasarrufini muvofiqlashtirish toʻgʻrisida Bitim (2000 yil 21 sentyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркманистон Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон

Республикаси ва Туркманистоннинг радиохизматлари

фойдаланадиган 29,7-960 МГц радиочастота

полосасидаги радиочастота тасарруфини

мувофиқлаштириш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

алоқа соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истагида, радиоалоқа, телевидение ва радиоэшиттириш хизматларига талаб даражасини ҳисобга олиб,

радиохизматларнинг ўзаро зарарли радиоҳалалини бартараф этиш мақсадида 29,7-960 МГц радиочастотаси полосасидаги радиочастота тасарруфини мувофиқлаштиришни зарур деб топиб,

Халқаро Электр алоқаси Уюшмаси (ХЭУ)нинг Радиохизмат регламентига мувофиқ фаолият юритиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битимда қуйидаги атамалар:


"чегараолди тумани" - Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасининг ҳар икки томонида, бир Томон давлатининг радиоэлектрон воситалари бошқа Томон давлати ҳудудида бошқа Томон давлати радиоэлектрон воситалари учун ушбу Битим 5-моддасининг 2-бандида қабул қилинган йўл қўйиладиган миқдордан ортиқроқ зарарли радиоҳалал даражаси келиб чиқиши мумкин бўлган ҳудуд;


"радиочастоталар тасарруфини мувофиқлаштириш" - Томонлардан радиоэлектроника воситаларини бу радиоэлектрон воситаларнинг радиочастота тасарруфи хусусиятларига мувофиқ тарзда ишга тушириш ва фойдаланиш учун розилик олиш процедураси.



2-модда


Томонларнинг ҳуқуқлари, мажбурият ҳамда масъулияти халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган меъёрлари, Томонларнинг миллий қонунлари ва ушбу Битим қоидаларига кўра белгиланади ва тартибга солинади.



3-модда


Ушбу Битимни рўёбга чиқариш учун Томонларнинг ваколатли органлари этиб қуйидагилар тайинланади:


Ўзбекистон Республикасида 

Ўзбекистон Почта ва телекоммуникация агентлиги

700000, Тошкент, А.Толстой кўчаси, 1

Телефакс: (998 371) 133-52-27

Телефон: (998 371) 133-66-45;


Туркманистонда - Туркманистон алоқа вазирлиги

744013, Ашхобод, Битарап Туркманистон кўчаси, 40

Телефон: (993-12) 35-12-53

Телефакс: (99-12) 39-04-20

E-mail: mincom@online.tm.


Томонларнинг ваколатли органлари:


- радиочастота тасарруфини мувофи

...