Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Koreya Respublikasi Hukumati oʻrtasida 2006-2008 yillar uchun madaniy almashinuv boʻyicha Dastur (Seul, 2006 yil 29 mart, 2006 yil 29 martdan kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Корея Республикаси Ҳукумати

ўртасида 2006-2008 йиллар учун

маданий алмашинув бўйича

ДАСТУР


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати (бундан кейин "Икки Томон" деб аталувчилар),

икки мамлакат ўртасида маданият, санъат, спорт ва ёшлар ишлари соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истагини билдирган ҳолда,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида маданий ҳамкорлик тўғрисида 1994 йил 6 июнда имзоланган Битимнинг қоидаларига асосланган ҳолда,

2006-2008 йиллар учун қуйидаги Дастур тўғрисида келишиб олдилар:



I. МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ


1-модда


Икки Томон иккала мамлакат маданий муассасалари ўртасидаги бевосита алоқаларни қўллаб-қувватлайдилар ҳамда санъаткор, ижодкорлар, шунингдек турли маданий соҳалардаги расмийлар ва мутахассисларнинг ўзаро сафарларини уюштиришда ҳамжиҳатлик қиладилар.



2-модда


Икки Томон музей, кутубхона ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилишга оид муассасалар ўртасида ҳамкорлик ўрнатишда ҳамда турли дастур ва лойиҳалар, тегишли тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида, матбуот ва даврий нашрлар ҳамда илмий ишлар алмашинувида кўмаклашадилар.

Ушбу маънода икки Томон:


а) тегишли муассасаларнинг келишувларига мувофиқ икки мамлакат музейлари ва миллий галереялари ўртасида бевосита ҳамкорликни, матбуот нашрлари, кўргазмалар ва экспертлар алмашувини, айниқса этнография, археология, тасвирий ва амалий санъат, ҳайкалтарошлик, графика соҳаларида амалга оширадилар;

б) манфаатдор

...