Oʻzbekiston Respublikasi va Ruminiya oʻrtasida doʻstlik va hamkorlik toʻgʻrisida Shartnoma (Buхarest, 1996 yil 6 iyun)
Ўзбекистон Республикаси ва Руминия
ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида
ШАРТНОМА
Ўзбекистон Республикаси ва Руминия, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, халқлари ўртасидаги дўстона ва бир-бирини ҳурматлаш мунособатларига асосланиб,
икки давлат ўртасидаги мунособатларни умуминсоний қадриятлар, демократия, бирдамлик, инсоннинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қилиш асосида ривожлантириш ўзбек ва румин халқлари манфаатларига, Осиё, Европа ва дунёда тинчлик ва барқарорлик ишига хизмат қилишига қатъий ишониб,
иккала давлатдаги ҳозирги тарихий ўзгаришларнинг муҳимлигини таъкидлаб,
ўзларининг икки томонлама мунособатларини тенглик, адолат ва ҳамжиҳатлик принципларида қуришга қатъий аҳд қилиб,
БМТ Низомининг мақсад ва принципларига ўзларининг содиқлигини ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилотнинг ҳужжатларида ёзилган мажбуриятлари бажаришга интилишини тасдиқлаб,
давлатлар ўртасидаги мунособатларида босқинчилик ҳаракатларини қоралаб ва уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий оқибатларини БМТ Низоми қоидаларига мувофиқ ҳал этиш зарурлигига ишонган ҳолда,
...