Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi va Germaniya Federativ Respublikasi oʻptasida daromad va mol-mulk soliqlari yuzasidan ikki yoqlama soliqqa tortishning oldini olish toʻgʻrisida 1999 yil 7 sentyabrdagi Bitimga Bayonnoma (1999 yil 7 sentyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив

Республикаси ўpтасида даромад ва мол-мулк солиқлари

юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш

тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга

БАЁННОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўpтасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим имзоланиши муносабати билан, бунга тегишли тарзда ваколатланган шахслар ушбу Баённомага киритилган қуйидаги қоидаларни Битимнинг ажралмас қисми эканлигига келишиб олдилар:


1. 7-моддага:


а) Агар Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассаса орқали буюм ёки товарларни сотса ёки унда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, унда ушбу доимий муассаса даромадининг суммаси корхонанинг бунда олган ялпи суммаси асосида эмас, балки доимий муассасанинг сотишга ёки тижоратчилик фаолиятига тегишли бўладиган тақдирлаш ҳақлари асосида ҳисобланади;


b) Агар корхона бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга бўлса, унда ушбу доимий муассасанинг контрактлар билан боғлиқ ҳолда, хусусан саноат, тижорат ёки илмий ускуналар ёки объектни лойиҳалаш,

...