Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Pokiston Islom Respublikasi Hukumati oʻrtasida iqtisodiy va savdo hamkorligi toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1992 yil 27 iyun)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
билан Покистон Ислом Республикаси
ҳукумати ўртасида иқтисодий ва
савдо ҳамкорлиги тўғрисида
БИТИМ
Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати,
ўз давлатларининг мустақиллик ва суверенитетини ўзаро ҳурмат қилиш, тенглик ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик принципларига, халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларига асосланиб,
ҳар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ва ҳар томонлама муносабатларнинг ривожланишига кўмаклашиш истагини билдириб,
иқтисодий ва савдо ҳамкорлигига барқарор, узоқ муддатли ва мувозанатли тус беришга интилишларини тасдиқлаб,
иқтисодий ва савдо алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш ва
...