Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Indoneziya Respublikasi Hukumati oʻrtasida investitsiyalarni ragʻbatlantirish va himoyalash toʻgʻrisidagi Bitim (Jakarta, 1996 yil 27 avgust)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Индонезия Республикаси Ҳукумати

ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш

ва ҳимоялаш тўғрисидаги

БИТИМ


Қуйида Аҳдлашувчи Томонлар деб юритилувчи, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Индонезия Республикаси Ҳукумати, ҳар икки мамлакат ва уларнинг халқлари ўртасидаги мавжуд дўстона алоқаларни ёдда тутган ҳолда, ҳар иккала томоннинг узоқ муддат асосидаги ўзаро манфаатлари учун янада мустаҳкам иқтисодий ҳамкорликка хизмат қилишга интилган ҳолда, суверен тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун қулай шароит яратишни кўзлаган ҳолда ва бу инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисидаги Битим ҳар иккала мамлакатда инвестицион фаолиятни тақдирлашга олиб келишини эътироф этган ҳолда, қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестициялар" атамаси биринчи Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ инвестициялаган барча кўринишдаги мулкларини, шу жумладан, қуйидагиларни, аммо нафақат уларни англатади:

а) мол-мулк ва кўчмас мулк, шунингдек ипотека, имтиёзлар, кафолатлар каби бошқа ҳуқуқлар ҳамда шу сингари ўзга ҳуқуқлар;

b) акциялар, облигациялардан ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги компаниялар ёки қўшма корхоналардаги иштирокли улушнинг ҳар қандай бошқа шаклларидан келиб чиқувчи ҳуқуқлар;

с) пул талабномалари ёки молиявий қийматга эга бўлган ҳар қандай ҳаракат-тадбирлар;

d) интеллектуал мулк ҳуқуқлари, техник жараёнлар, гудвил ва

...