Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Pokiston Islom Respublikasi Hukumati oʻrtasida fan va teхnika sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1995 yil 22 may)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
билан Покистон Ислом Республикаси
ҳукумати ўртасида фан ва техника
соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,
1992 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган маданият, соғлиқни сақлаш, фан, техника, кадрлар тайёрлаш, туризм, спорт ва оммавий ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни эътиборга олган ҳолда,
бевосита илмий-техник алоқалар шаклидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва тарихан таркиб топган алоқаларни ривожлантиришга интилиб,
бундай ҳамкорлик халқ турмуш даражасини ошириш, материаллар, кишилар меҳнати ва атроф-муҳитдан
...