Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Afgʻoniston Islom Oʻtish davlati Hukumati oʻrtasida havo qatnoviga хizmat koʻrsatish organlarining oʻzaro hamjihatlik va muvofiqlashtirish protseduralari toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2004 yil 17 sentyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Афғонистон Ислом Ўтиш Давлати Ҳукумати

ўртасида ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш

органларининг ўзаро ҳамжиҳатлик ва

мувофиқлаштириш процедуралари тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Ўтиш Давлати Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Ўтиш Давлати давлат чегараси орқали халқаро парвозларни хавфсиз бажаришни таъминлаш зарурлигини эътироф этиб,

Томонлар ўртасида ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш соҳасида ўзаро манфаатли муносабатларга кўмаклашишга интилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битимнинг мақсадлари


Ушбу Битим Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Ўтиш Давлатининг бошқарувни беришнинг келишилган пунктларида ҳаво ҳаракати бошқарувини беришда ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш (ҲҲХК) органлари ўртасида ҳаво ҳаракатини мувофиқлаштириш процедураларини ташкил этиш тартибини белгилайди.



2-модда. Амал қилиш соҳаси


Ушбу Битимда ифодаланган процедуралар Ўзбекистон Республикасида, Афғонистон Ислом Ўтиш Давлатида қўлланиладиган Халқаро фуқаро авиацияси (ИКАО) ҳужжатларининг қоидаларига мувофиқ келади ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш туманларининг чегарасини кесиб ўтувчи барча ҳаво кемалари (ҲК)га нисбатан қўлланилади.



3-модда. Бошқарув процедуралари


Ушбу Битимнинг процедуралари Асбоблар бўйича парвоз қоидалари (АП

...