Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Bolgariya Respublikasi Hukumati oʻrtasida хalqaro aralash yuk tashish toʻgʻrisida Bitim (2003 yil 24 noyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида

халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

юкларни халқаро ташишни енгиллаштириш истагида амал қилиб,

самарали халқаро юк транспорти савдо алоқалари ривожланишнинг муҳим шарти эканлигини эътиборга олиб,

иқтисодий, ижтимоий ва экологик соҳада автомобилда юк ташишнинг қулай муқобилини барпо этиш мақсадида, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда автомобиль транспорти имкониятларининг чекланганлигини инобатга олиб, темирйўл ва сув транспортининг замонавий аралаш тизимини ривожлантириш зарурлигини эътироф этиб,

юкларни аралаш ташиш системаси халқаро юк ташишни енгиллаштириш бўйича улкан салоҳиятга эга эканлигига амин бўлиб, юкларни халқаро ташишни тартибга солувчи халқаро битимларга таяниб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўллаш соҳаси


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳудудида халқаро аралаш юкларни ташишда, шунингдек улар ҳудудидан транзит олиб ўтиш соҳасида, қисман Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида рўйхатдан ўтган темирйўл, сув ва автомобиль юк ташувчилари транспортларида юк ташишда қўлланилади.



2-модда. Таърифлар


Ушбу Битимда қуйидаги таърифлар қўлланилади:


1) юкларни интермодал ташиш - юкларни бир транспорт бирлигининг ўзида ёки бир неча транспорт турларидан кетма-кет фойдаланган ҳолда бир транспорт воситасида, улар алмаштирилган пайтда юкка ишлов берилмасдан ҳаракатланиш;

2) юкларни халқаро аралаш ташиш - асосан автомобилда ташишнинг энг қисқа йўналишлари орқали автомобиль, темирйўл ва сув транспорти воситаларидан фойдаланиб, юкларни интермодал ташиш;

3) йўл транспорт воситаси - А

...