Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Birlashgan Qirolligi Hukumati oʻrtasida sarmoyalarni oʻzaro ragʻbatlantirish va himoya qilish toʻgʻrisida Bitim (London, 1993 yil 24 noyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия

Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида

сармояларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати

бир давлат фуқароларининг ва ширкатларининг иккинчи давлат ҳудудида катта сармоялари учун қулай шарт-шароит яратишини истаб;

халқаро келишувга мувофиқ бундай сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш шахсий тадбиркорлик ташаббусини рағбатлантиришга ва ҳар икки мамлакатнинг гуллаб-яшнашига кўмаклашишини тан олиб;

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Тавсифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


а) "Сармоялар" атамаси мулкининг барча хилларини, шу жумладан, истисно бўлмаган:


- кўчириб бўладиган ва кўчмас мулк, унинг барча ҳуқуқлари билан яъни ипотека сингари қарз учун мулкни ушлаб туриш ёки гаров ҳуқуқи;

- акционерлик ширкатларнинг акциялари, капитали, облигациялари ёки ширкатларда иштирок қилишининг ҳар қандай бошқа шакллари;

- пуллик талаб ёки молиявий қийматга эга ҳар қандай фаолиятга контракт доирасидаги талаб;

- интеллектуал мулк ҳуқуқи, "гудвил", технологик жараёнлар ва "ноу-хау";

- қонунга мувофиқ ёки контрактга асосан берилган ишли концессиялар, жумладан табиий бойликларни излаб топиш, ишлов бериш, қазиб олиш ва улардан фойдаланиш концессияларини қўшган ҳолда;

Сармояланаётган мулк шаклининг ўзгартирилиши, унинг сармоя хусусиятини ўзгартирмайди ва "сармоя" атамаси ушбу Битим кучга киришидан олдин ҳам, ундан кейин ҳам, амалга оширилган барча сармояларни қамраб олади.

б) "даромадлар" атамаси сармоядан олинган пул миқдорини англатади, аммо истисно тариқасида эмас, хусусан фойда, фоизлар сармоядан олинган даромадлар, гонорарлар ва хизматлар учун тўловларни англатади;

в) "фуқаролар" атамаси қуйидагиларни англатади:


- Ўзбекистон Республикасига нисбатан: Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси мақомини олган жисмоний шахслар;

- Бирлашган Қиролликка нисбатан: Бирлашган Қиролликка амалдаги қонунчиликка кўра Бирлашган Қироллик фуқароси мақомини олган жисмоний шахслар;

г) "ширкат" атамаси қуйидагиларни англатади:


...