Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi bilan Hindiston Respublikasi Mudofaa vazirligi oʻrtasida harbiy va harbiy-teхnikaviy sohalarda hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Dehli, 2005 yil 5 aprel)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан

Ҳиндистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий

соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Ҳиндистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар тўғрисида 1993 йил  24 майдаги Шартнома қоидаларига амал қилиб,

ўзаро ҳурмат ва ишонч, шунингдек бир-бирларининг ички ишларига аралашмасликка асосланган икки томонлама ҳарбий ҳамда ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорликларини ифодалаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Ҳамкорликнинг асосий принциплари


Ушбу Битим Томонлар ўртасида тенглик, шерикчилик ва ўзаро манфаат принциплари асосида ҳамкорлик ҳамда ҳамжихатликнинг асосий қоидаларини белгилайди.

Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик Томонлар ўртасида миллий қонун ҳужжатлари, халқаро ҳуқуқ

...