Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Jismoniy tarbiya va sport хalqaro хartiyasi (Parij, 1978 yil 21 noyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Жисмоний тарбия ва спорт

ХАЛҚАРО ХАРТИЯСИ


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош конференцияси 1978 йил 21 ноябрда Парижда ўзининг йигирманчи сессиясида йиғилиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставида инсоннинг асосий ҳуқуқларига халқларнинг ишончи эълон қилинганлиги, инсон шахсининг қадр-қиммати ва шаъни, уларнинг ижтимоий тарраққиёт ривожига ва ҳаёт шароитларининг яхшиланишига бўлган қарорининг тасдиқланганлигини эслатиб,

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларига кўра ҳар бир инсон, унда эълон қилинган ҳуқуқлар ва барча эркинликларга эга бўлиши мумкинлигини, унинг ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёхуд бошқа қарашлари, миллий ва ижтимоий келиб чиқишидан, мулкий, табақавий ёки бошқа ҳолатлардан қатъи назар, ҳеч қандай фарқланмаслигини эслатиб,

инсон ҳуқуқларини самарали амалга ошириш кўп жиҳатдан ҳар бир эркак ва аёлнинг ўз жисмоний, интеллектуал ва маънавий иқтидорини эркин ривожлантириш имкониятларига боғлиқ эканлиги ва шунга кўра жисмоний тарбия ва спорт у билан барча одамлар шуғулланиши учун очиқ ва кафолатланган бўлиши зарурлигига ишонган ҳолда,

инсоннинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий иқтидорини сақлаш ва ривожлантириш турмуш сифатини миллий ва халқаро миқёсда яхшилашига ишонган ҳолда,

жисмоний тарбия ва спорт халқларнинг тўлиқ ривожланишига асос бўлиб хизмат қиладиган муҳим инсоний қадриятларни қарор топтириш учун ўзининг тарбиявий таъсирини кучайтириши зарур деб ҳисоблаб,

шу боис жисмоний тарбия ва спорт халқлар ўртасида ҳам, алоҳида одамлар ўртасида ҳам яқинлашувга, шунингдек холисона беллашувларга, ҳамкорлик ва биродарликка, ҳурмат ва ўзаро тушунишга, одамларнинг яхлитлигини ва қадр-қимматини тан олишга кўмаклашишини таъкидлаб,

саноатлашган мамлакатлар ва ривожланаётган мамлакатлар ўз ўрталаридаги барчанинг жисмоний тарбия ва спортга эркин киришига тааллуқли бўлган узилишларни

...