Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojхona qoʻmitasi bilan Turkmaniston Davlat bojхona хizmati oʻrtasida Oʻzbekiston Respublikasi bilan Turkmaniston bojхona chegaralari orqali tovarlar va transport vositalarining oʻtishi haqida aхborotlar almashishni tashkil etish toʻgʻrisida Protokol (Ashхobod, 2007 yil 18 oktyabr)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
билан Туркманистон Давлат божхона хизмати ўртасида
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон божхона
чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг
ўтиши ҳақида ахборотлар алмашишни
ташкил этиш тўғрисида
ПРОТОКОЛ
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Туркманистон Давлат божхона хизмати (бундан кейин - Томонлар),
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон божхона чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларини ўтиши ҳақида ахборотлар алмашишни ташкил этиш ҳамда келгусида ривожлантириш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Томонлар, бир Томон давлати ҳудудидан олиб чи
...