Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oilaviy majburiyatli mehnatkashlar toʻgʻrisidagi 156-Konvensiya (Jeneva, 1981 yil 23 iyun, XMT Bosh konferensiyasining 67-sessiyasida qabul qilingan, 1983 yil 11 avgustdan kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Оилавий мажбуриятли меҳнаткашлар тўғрисидаги

156-КОНВЕНЦИЯ*


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1981 йилнинг 3 июнида ўзининг олтмиш еттинчи сессиясига тўпланиб,

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг мақсад ва вазифалари бўйича, қуйидаги "барча инсонлар ирқи, эътиқоди ёки жинсидан қатъи назар, иқтисодий барқарорлик ва тенг имконият, эркинлик ва қадр-қимматлари таъминланган шароитида ўз моддий фаровонлигига ва маънавий ривожига эришиш ҳуқуқига эга" деган қоидани эътироф этувчи Филадельфия декларациясини эътиборга олиб,

Халқаро Меҳнат Конференцияси томонидан 1975 йилда қабул қилинган Аёл меҳнаткашлар учун муомала ва имконият тенглиги тўғрисидаги Декларация қоидаларини ҳамда Аёл меҳнаткашлар учун муомала ва имконият тенглигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракат дастурлари тўғрисидаги Резолюция қоидаларини эътиборга олиб,

Эркак ва аёл меҳнаткашлар учун муомала ва имконият тенглигини таъминлашга қаратилган меҳнат бўйича халқаро конвенциялар ва тавсияларни, хусусан, Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 1951 йилги Конвенция ва Тавсия, Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 1958 йилги Конвенция ва Тавсия ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш тўғрисидаги 1975 йилги Тавсиянинг VIII бўлимини эътиборга олиб,

Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 1958 йилги Конвенцияда оилавий мажбуриятлар ўртасидаги тафовутлар

...