Oʻzbekiston Respublikasi bilan Ozarbayjon Respublikasi oʻrtasida doʻstlik va hamkorlik toʻgʻrisidagi Shartnoma (Baku, 1996 yil 27 may), (OʻzR OM 30.08.1996 y. 288-I-son qarori bilan ratifikatsiya qilingan)
Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон
Республикаси ўртасида дўстлик
ва ҳамкорлик тўғрисидаги
ШАРТНОМА
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси, бундан кейин Олий Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига, халқаро ҳуқуқнинг умумий қабул қилинган бошқа нормаларига ва умуминсоний қадриятларга амал қилиб,
Хельсинки Якунловчи ҳужжатида, янги Европа учун Париж Хартиясрда, шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг бошқа ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажаришга бўлган ўз интилишларини тасдиқлаб,
уларнинг халқлари ўртасида тарихан шаклланган дўстлик ва ўзаро ҳурмат муносабатларига асосланиб,
ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳар икки давлат халқларининг туб манфаатларига жавоб беришидан, тинчлик ишига, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилишидан келиб чиқиб,
ўз давлатлараро муносабатларини тенглик, адолат ва ўзаро тушуниш принциплари асосида қуришга қатъий аҳд қилиб,
сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, экология ахборот, инсонпарварлик, маданий соҳаларда ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка янги сифат бағишлаш ва унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш мақсадларини кўзда тутиб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
1-модда
Олий Аҳдлашувчи
...