Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi va Latviya Respublikasi oʻrtasida doʻstlik va hamkorlik toʻgʻrisida Shartnoma (Riga, 1995 yil 6 iyun), (OʻzR OM 31.08.1995 y. 121-I-son qaroriga muvofiq ratifitsikatsiyaqilingan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси ва Латвия

Республикаси ўртасида дўстлик

ва ҳамкорлик тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси, бундан кейин Олий Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

БМТ мақсад ва қатъиятларига амал қилган, халқаро ҳуқуқ ва умуминсоний қадриятлар устуворлигини тан олган ҳолда,

Хельсинки Якунловчи акти, янги Европа учун Париж Хартияси, шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг бошқа ҳужжатларида қайд этилган мажбуриятларни бажаришга ўз интилишларини таъкидлаб,

иккала давлатда юз бераётган ҳозирги тарихий ўзгаришларни маъқуллаб,

бу давлатлар халқлари ўртасидаги тарихан қарор топган дўстона ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларга таяниб,

ўзаро фойдали икки тарафлама ҳамкорлик муносабатларининг бундан кейинги равнақи иккала давлат халқлари туб манфаатларига жавоб бериши, Европа ва Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизлик ишига хизмат қилишидан келиб чиқиб,

давлатлараро муносабатларини тенглик, адолат ва ўзаро бир-бирини тушуниш қатъиятларига амал қилган ҳолда ўрнатишга қарор қилиб, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, экологик, ахборот, инсонпарварлик, маданий ва бошқа соҳалардаги икки тарафлама ҳамкорликларга янги сифат бериш ва унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



1-модда


Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз муносабатларини дўст давлатлар сифатида равнақ топтирадилар. Улар ўзаро муносабатларда суверен тенглик, куч ишлатмаслик ёхуд куч ишлатиш билан қўрқитишдан воз кечиш, чегараларнинг бузилмаслиги, ҳудудий бутунлик, низоларни тинч йўл билан бартараф этиш, ички ишларга аралашмаслик, инсон ҳу

...