Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi va Slovakiya Respublikasi oʻrtasida oʻzaro munosabatlar asoslari va hamkorlik toʻgʻrisida Shartnoma (Bratislava, 1997 yil 16 yanvar), (OʻzR OM 25.04.1997 y. 423-I-son qarori bilan ratifikatsiya qilingan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси ва Словакия

Республикаси ўртасида ўзаро муносабатлар

асослари ва ҳамкорлик тўғрисида

ШАРТНОМА


Қуйида Юқори Аҳдлашувчи томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси,

халқаро ҳуқуқнинг барча тан олган нормалари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, Хельсинки Якунловчи акти, Янги Европа учун Париж хартияси ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг бошқа ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришга ўз интилишларини тасдиқлаб,

демократик ва универсал қадриятлар асосидаги ҳамкорлик учун янги имкониятларни очган иккала мамлакатдаги тарихий ўзгаришларни маъқуллаб,

сиёсий, иқтисодий, маданий, илмий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро фойдали ҳамкорликни икки томонлама асосда ва халқаро институтлар ва ташкилотлар доирасида ривожлантиришни истаб,

дўстона муносабатлар, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни келгусида ривожлантириш иккала давлатнинг асосий манфаатларига жавоб беради деб ишониб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўз муносабатларини суверен, тенг ҳуқуқли, дўстона давлатлар сифатида ривожлантирадилар. Улар давлат суверенитети ва мустақиллигини ўзаро ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилиш, чегараларнинг бузилмаслиги, ҳудудий яхлитлик, баҳсларни тинч йўл билан ҳал этиш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш,

...