Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Indoneziya Respublikasi Hukumati oʻrtasida ikki tomonlama hamkorlik boʻyicha Qoʻshma komissiya tuzish toʻgʻrisida Anglashuv memorandumi (Toshkent, 2008 yil 13 may)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Индонезия Республикаси Ҳукумати ўртасида
икки томонлама ҳамкорлик бўйича
Қўшма комиссия тузиш тўғрисида
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ*
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Индонезия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
икки давлат қонунчилигига асосан икки мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашни истаб,
тенглик, ўзаро манфаатдорлик ва суверенитетни тўла ҳурмат қилиш принципларига асосланган самимий ва конструктив мулоқот, икки томонлама муносабатларнинг барча соҳалари ва умумий манфаатларни кўзлайдиган халқаро масалалар бўйича икки мамлакат ўртасидаги ўзаро англашувга ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга ўз ижобий ҳиссасини қўшишига ишонч ҳосил қилиб,
...