Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Germaniya Federativ Respublikasi Hukumati oʻrtasida ilmiy tadqiqotlar va mutaхassislar fondini tashkil etish toʻgʻrisida Bitim (Bonn, 1993 yil 28 aprel)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Германия Федератив Республикаси Ҳукумати
ўртасида илмий тадқиқотлар ва мутахассислар
фондини ташкил этиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Германия Федератив Республикаси Ҳукумати, ҳар икки давлат ва уларнинг халқлари ўртасида мавжуд дўстона муносабатларга асосланиб, ўз давлатлари ҳамда халқларининг иқтисодий ва ижтимоий юксалишидаги муштарак манфаатдорликни инобатга олиб, шериклик йўсинида иқтисодий ҳамкорлик орқали муносабатларни чуқурлаштиришни истаб, қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Германия Федератив Республикаси Ҳукумати илмий тадқиқотлар ва мутахассислар фондини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.
Доирасида мутахассисларни юбориш, илмий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда маслаҳатлар, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан тадбирлар маблағ билан таъминланиши мумкин бўлган ушбу фонд учун Германня Федератив Роспубликаси 5.700.000.00 (беш миллион етти юз минг) немис маркасини ажратади.
2-модда
Техникавий ҳамкорлик доирасида мутахассисларни юбориш, экспертизалар ва
...