Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Tojikiston Respublikasi oʻrtasida abadiy doʻstlik toʻgʻrisida Shartnoma (Dushanbe, 2000 yil 15 iyun), (OʻzR OM 31.08.2000 y. 130-II-son qaroriga muvofiq ratifikatsiya qilingan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон

Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисида

ШАРТНОМА

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси, бундан кейин "Олий Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида биродарлик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини барқарор қилиш иккала давлат халқларининг туб манфаатларига мос келади, тинчлик ва хавфсизлик ишига хизмат қилади, деб ҳисоблаб,

ўзларининг БМТ Низоми, Хельсинки Якунловчи акти ҳамда ЕХҲТ ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг принциплари ва мақсадларига содиқ эканликларини тасдиқлаб,

халқаро майдонда баҳамжиҳат фаолият кўрсатиш ва ҳарбий-сиёсий соҳада қалин ҳамкорлик зарурлигини эътироф этиб,

иккала мамлакат иқтисодий ҳамкорлигини чуқурлаштириш, уни янада тараққий эттириш учун қулай шароитлар барпо этиш зарур деб топиб,

мавжуд ҳамкорлик муносабатларини ўзбек ва тожик халқларининг кўп асрлик тарихий илдизлар ҳамда маданият, тил ва урф-одатлар соҳасида муштаракликка эга бўлган анъанавий дўстлиги руҳида янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида,

халқаро тинчлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тутиб туриш юзасидан биргаликда хатти-ҳаракатларни амалга ошириш муҳимлигини эътироф этиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Олий Аҳдлашувчи Томонлар, биродар ва дўст давлатлар сифатида ўз муносабатларини бир-бирини тушуниш, ҳамкорлик

...