Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Ukraina Vazirlar Mahkamasi oʻrtasida favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularning oqibatini bartaraf etish sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2007 yil 26 aprel, OʻzR Prezidentining 23.07.2007 y. PQ-674-son qarori bilan tasdiqlangan, 2008 yil 23 dekabrdan kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида фавқулодда

вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатини

бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Вазирлар Маҳкамаси, бундан буён "Томонлар" деб аталувчилар,

икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга, Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида давлатлараро муносабатларни барча чоралари билан ривожлантиришга тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳар томонлама ҳамкорликка интилиб,

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатини бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик иккала давлат фаровонлиги ва хавфсизлигига кўмаклашишини эътироф қилиб,

фавқулодда вазиятлар иккала мамлакат учун хавфли эканини англаб,

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида илмий-техникавий ахборот алмашиш ўзаро қизиқтиришини ҳисобга олиб,

Томонлардан бирининг кучлари ва воситалари билан бартараф қилиб бўлмайдиган фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши мумкинлигини ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида иккала давлатнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари зарур бўлишини эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалар қўлланилади:


"сўровчи Томон" - бошқа Томонга ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларини, асбоб-ускуналар ва таъминот материалларини юбориш тўғрисида илтимос билан мурожаат қиладиган Томон;


"тақдим қилувчи Томон" - бошқа Томоннинг ёрдам бериш бўйича гуруҳлар, асбоб-ускуналар ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирувчи Томон;


"ваколатли орган" - ушбу Битимни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш учун Томонлардан ҳар бири тайинлайдиган орган;


"ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ" - тақдим қилувчи Томоннинг мутахассисларидан ташкил топган, ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган, зарур гуруҳлар, асбоб-ускуна ва материаллар билан таъминланган гуруҳ;


"фавқулодда вазият" - сўровчи Томон давлати маълум ҳудудида авария, хавфли табиат ҳодисаси, ҳалокат, табиий ва бошқа офат натижасида юзага келган одамларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган вазият бўлиб, одамлар соғлиғига ёки атроф-му

...