Oʻzbekiston aloqa va aхborotlashtirish agentligi bilan Ozarbayjon Respublikasi Aloqa va aхborot teхnologiyalari vazirligi oʻrtasida aхborot va kommunikatsiya teхnologiyalari sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Boku, 2008 yil 11 sentyabr)
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
билан Озарбайжон Республикаси Алоқа ва
ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида
ахборот ва коммуникация технологиялари
соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан Озарбайжон Республикаси Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
1996 йил 27 майда Боку шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига асосланиб,
икки мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши доирасида ахборот ва коммуникация технологиялари (бундан кейин "АКТ") соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилиб,
тегишли мамлакатлар жамоатчилигига самарали ва барқарор хизмат кўрсатишнинг умумий мақсад ва манфаатларига амал қилиб,
...