Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Ozarbayjon Respublikasi Hukumati oʻrtasida mahfiy aхborotni oʻzaro himoya qilish toʻgʻrisida Bitim (Boku, 2008 yil 11 sentyabr) (OʻzR Prezidentining 06.07.2009 y. PQ-1150-son qarori bilan tasdiqlangan, 2009 yil 29 iyulda kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида

маҳфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ

Муқаддима


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида ҳамкорлик жараёнида алмашиладиган маҳфий ахборот ҳимоясини таъминлаш мақсадида,

Томонлар давлатлари ўртасида мавжуд дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш истагига асосланиб,

Маҳфий маълумотларни алмашиш Томонлар ўртасида самарали ҳамкорлик олиб бориш учун зарур эканлигини тан олиб,

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Озарбайжон Республикаси қонунчилигига мувофиқ маҳфий ахборот ҳимоясини таъминлашдан ўзаро манфаатдорликни инобатга олган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамаларни аниқлаш


Ушбу Битим мақсадларида қўлланиладиган атамалар маънолари:


1) "давлат сири" - ҳар қандай шаклда ифодаланган, давлатлар томонидан ўз миллий қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилинадиган, рухсатсиз тарқатилиши Томонлар давлатларининг манфаатлари ва хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар;


2) "маҳфий ахборот" - Томонларнинг ҳамкорлиги жараёнида олинадиган (бериладиган) ва (ёки) юзага келтирилган (ҳосил қилинган), ҳар қандай шаклда ифодаланган, давлатлар томонидан ўз миллий қонунчилигига мувофиқ давлат сири сифатида ҳимоя қилинадиган, рухсатсиз тарқатилиши Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) Озарбайжон Республикаси хавфсизлиги ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар;


3) "маҳфий ахборот тарқатувчилар" - моддий объектлар, шу жумладан, маҳфий ахборот ўз аксини рамзлар, тимсоллар, сигналлар, техник ечимлар ва жараёнлар кўринишида топадиган табиий майдонлар;


4) "маҳфий ахборотни ҳимоя қилиш" - маҳфий ахборотни рухсатсиз тарқатишга йўл қўймаслик ва унинг эгаларини сақлаш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқий, маъмурий, ташкилий, муҳандис-техникавий ва бошқа чоралар;


5) "маҳфий ахборотнинг рухсатсиз тарқ

...