Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Ozarbayjon Respublikasi Hukumati oʻrtasida gumanitar sohada hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Boku, 2008 yil 11 sentyabr) (OʻzR Prezidentining 06.07.2009 y. PK-1150-son qarori bilan tasdiqlangan, 2009 yil 29 iyulda kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Озарбайжон Республикаси

Ҳукумати ўртасида гуманитар

соҳада ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

келгусида маданият ва санъат, фан ва таълим, ёшлар ва спорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришни истаб,

иккала давлат халқларининг маданий алоқалари ва дўстона муносабатлари анъаналарини инобатга олиб,

гуманитар алоқалар иккала мамлакат халқларининг туб манфаатларига жавоб беришига ва дўстлик, иноқлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга ёрдам беришига ишонган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I. Маданият ва санъат


1-модда


Томонлар тижорат ва нотижорат шартлар асосида тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, амалий ва фотосанъат кўргазмалари, кинофильмлар алмашувига имкон яратадилар.



2-модда


Томонлар маданият ва киноматография соҳасида Ўзбекистон ва Озарбайжон муассасалари ва ташкилотлари ўртасида бевосита ҳ

...