Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Ozarbayjon Respublikasi Hukumati oʻrtasida soliq sohasida hamkorlik qilish va aхborot almashish toʻgʻrisida Bitim (Boku, 2008 yil 11 sentyabr) (OʻzR Prezidentining 06.07.2009 y. PK-1150-son qarori bilan tasdiqlangan, 2009 yil 29 iyulda kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида

солиқ соҳасида ҳамкорлик қилиш ва

ахборот алмашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига, шунингдек 1996 йил 27 майдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим қоидаларига амал қилган ҳолда,

солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал этишда ўзаро манфаатдорликдан келиб чиқиб,

ушбу мақсадларда барча ҳуқуқий ва бошқа имкониятлардан фойдаланишга алоҳида аҳамият бериб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Асосий тушунчалар


Мазкур Битим мақсадлари учун фойдаланиладиган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:

солиқ қонунчилиги - Томонларнинг ҳудудларида солиқлар ва йиғимлар турларини, уларни ундириш тартибини белгиловчи ҳамда солиққа оид ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуи;

солиқ қонунчилигини бузиш - солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунларни бажармасликда ёки лозим даражада бажармасликда намоён бўладиган ва бунинг учун Томонларнинг миллий

...