Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maхsus ta’lim vazirligi bilan Oʻmon sultonligi Oliy ta’lim vazirligi oʻrtasida oliy ta’lim sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Anglashuv memorandumi (Maskat, 2009 yil 5 oktyabr)
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги билан Ўмон Султонлиги
Олий таълим вазирлиги ўртасида олий
таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ўртасида ўрнатилган ўзига хос муносабатлардан келиб чиққан ҳолда;
Олий таълимни ривожлантиришга хизмат қиладиган соҳаларда ўзаро манфаатдорлик асосида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга интилиб;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўмон Султонлиги Олий таълим вазирлиги (бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар) қуйидагилар бўйича келишиб олдилар:
Томонлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўмон Султонлиги олий таълим вазирлиги билан маслаҳатлашган ҳолда олий таълим муассасалари ўртасида илмий ходимлар, ўқитувчилар, экспертлар ва талабаларнинг ўзаро манфаатли ҳ
...