Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Turkmaniston oʻrtasida ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaхslarni jazo oʻtashni davom ettirish uchun topshirish toʻgʻrisida Shartnoma (Toshkent, 2009 yil 25 fevral, OʻzR 17.12.2009 y. OʻRQ-234-son Qonuni bilan ratifikatsiya qilingan, 2010 yil 18 apreldan kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон

ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм

қилинган шахсларни жазо ўташни давом

эттириш учун топшириш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

давлат суверенитети, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат принципларидан келиб чиқиб,

халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда ва жиноят ҳуқуқи соҳасида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ўзлари фуқароси бўлган давлатда ўташ имконияти ҳуқуқбузарларни тузатиш ва жамиятда нормал турмушга қайтариш мақсадларига яхшироқ эришишга ёрдам беради деб ҳисоблаб,

инсонпарварлик ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларига амал қилган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Атамалар таърифи


1. Ушбу Шартнома мақсади учун қуйида кўрсатилган терминлар қуйидаги маъноларни англатади:


а) "ҳукм чиқариш давлати" - суди шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзида жазолаш тўғрисида ҳукм чиқарган Аҳдлашувчи Томон;


б) "ҳукмни ижро этиш давлати" - озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазо ўташни давом эттириши учун топшириладиган Аҳдлашувчи Томон;


в) "маҳкум" - жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш тарзида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг суди ҳукм этган шахс;


г) қин қариндошлар" - Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ шундай бўлган шахслар;


д) "қонуний вакиллар" - Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигида белгиланган тартибда шундай деб эътироф этилган шахслар;


е) "марказий органлар":

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

- Туркманистон Бош прокуратураси;


ж) "ваколатли органлар" - Аҳдлашувчи Томонларнинг маҳкумни топшириш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлари.


2. Ушбу Шартномани ижро этишнинг барча масалалари бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий органлари бир-бирлари билан бевосита алоқада бўладилар.



2-модда. Ҳамкорликнинг умумий принциплари


1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартнома шартларига биноан бир-бирининг илтимоси бўйича

...