Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi bilan Xitoy muvofiqlikni baholash boʻyicha milliy akkreditatsiyalash хizmati oʻrtasida akkreditatsiya sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2010 yil 9 iyun)
Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги билан
Хитой Мувофиқликни баҳолаш бўйича миллий
аккредитациялаш хизмати ўртасида аккредитация
соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги) ҳамда Хитой мувофиқликни баҳолаш бўйича миллий аккредитациялаш хизмати (СNAS), бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида техникавий ва иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида,
стандартлаштириш ва аккредитация соҳаларидаги халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган мезонлар, меъёрлар ва қоидаларга асосланиб,
аккредитация соҳасида ўзаро манфаатдор ҳамкорлик ва алоқ
...