Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Tayland Qirolligi Hukumati oʻrtasida madaniyat va sport sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (2012 yil 8 may, Bangkok)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
билан Тайланд Қироллиги Ҳукумати
ўртасида маданият ва спорт соҳасида
ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тайланд Қироллиги Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,
икки давлат ва уларнинг халқлари ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни истаб,
маданият ва спорт соҳасида ва соҳаларда ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси ва Тайланд Қироллиги халқлари манфаатларига мос келишига чуқур ишонган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар ўзаро манфаат ва тенглик асосида ҳамда Томонларнинг миллий қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига
...