Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Pokiston Islom Respublikasi Hukumati oʻrtasida oʻsimliklar karantini sohasida hamkorlik qilish toʻgʻrisida Bitim (Islomobod, 2006 yil 2 may)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати

ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, кейинчалик Томонлар деб аталувчилар, икки мамлакат ўртасида мавжуд дўстона муносабатларни тасдиқлаб, ўсимликлар карантини соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва давлат карантин тадбирларини мувофиқлаштириш, ўсимликлар карантини соҳасида икки томонлама ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ўсимликлар карантини хизмати назорати остидаги уруғлик, кўчат ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳамда айирбошлашни амалга оширишда карантин объектларининг давлатлар ҳудудларига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни такомиллаштириш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида келишдилар:



1-модда


Ушбу Битим қоидаларини амалга оширишда қуйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари этиб тайинланадилар:

Ўзбекистон Республикаси томонидан: Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги Ўсимликлар карантини Бош давлат инспекцияси;

Покистон Ислом Республикаси томонидан: Озиқ-овқ

...