Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Braziliya Federativ Respublikasi Hukumati oʻrtasida madaniy hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Brazilia, 2009 yil 28 may)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Бразилия Федератив Республикаси
Ҳукумати ўртасида маданий
ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бразилия федератив Республикаси Ҳукумати (бундан кейин Томонлар деб аталувчилар),
маданий ҳамкорлик икки давлат ўртасида дўстлик ришталари ва ўзаро яқинликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишига, шунингдек улар ўртасидаги билим даражасини кўтаришига ишониб,
маданият соҳасидаги муносабатларни яхшилаш истагига таяниб,
икки давлатда маданий бойликларни тарғиб қилиш муҳимлигини тан олган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар икки давлат ўртасида ўз маданиятларини ўзаро таништириш ва тарқатиш учун хизмат қилиши мумкин бўлган фаолиятларни ривожлантириш мақ
...