Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Braziliya Federativ Respublikasi Hukumati oʻrtasida teхnikaviy hamkorlik toʻgʻrisida bitim (Brazilia, 2009 yil 28 may)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Бразилия Федератив Республикаси
Ҳукумати ўртасида техникавий
ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
икки мамлакат халқлари ўртасидаги мавжуд дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилган ҳолда,
икки давлатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшилишида ўзаро манфаатдорликни инобатга олган ҳолда,
Томонлар ўртасидаги барқарор ривожланиш ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш зарурлигига ишонган ҳолда,
умумий манфаатдорлик соҳаларида техникавий ҳамкорликнинг ўзаро устуворлигини тан олган ҳолда, ва
техникавий тараққиётни рағбатлантирувчи ҳамкорликнинг ривожланишини истаб,
қуйидагилар тўғрисида келишдилар:
1-модда
Мазкур Битимнинг мақсади қуйидаги муҳим аҳамиятга эга соҳаларда техникавий ҳамкорликни рағбатлантиришдир:
а) таълим;
б) соғлиқни са
...