Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Rossiya Federatsiyasi Hukumati oʻrtasida soliq qonunlariga rioya qilish masalalari yuzasidan hamkorlik va oʻzaro yordam toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1993 yil 11 noyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида солиқ

қонунларига риоя қилиш масалалари юзасидан

ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати (бундан кейин "Томонлар" дейилади) солиқ қонунларига риоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамнинг қанчалик муҳимлигидан келиб чиқиб ва ана шу мақсадларда бир-бирига иложи борича кўпроқ кўмаклашишга истак билдириб, қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:



1-модда. Қўлланиладиган атамаларнинг маъноси


Ушбу Шартнома мақсадида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни билдиради:


"солиқ қонунчилиги" - солиқ турлари ва уларнинг мазкур Томон ҳудудида ундирилиш тартибига белгилайдиган ҳамда солиқ мажбуриятларининг пайдо бўлиши, ўзгариши ва тўхтатилиш муносабатларини тартибга солиб турувчи юридик меъёрлар йиғиндисидир;


"солиқ қонунчилигини бузиш" - солиқ тўловчининг бюджет олдидаги белгиланган юридик мажбуриятини бажармаслик ёки лозим даражада бажармасликда ифодаланадиган ҳуқуққа қарши ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир;


"ваколатли солиқ идоралари" - Ўзбокистон Республикаси Вазирлар Ма

...