Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Xitoy Xalq Respublikasi Hukumati oʻrtasida hayvonlar sogʻligʻini muhofaza qilish sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Pekin, 2012 yil 6 iyun, OʻzR Prezidentining 18.02.2013 y. PQ-1921-son Qarori bilan tasdiqlangan)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати
ўртасида ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза
қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар, ҳайвонлар соғлиғини сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олиш ҳамда эпизоотиядан ўз давлатлари ҳудудларини ҳамжиҳатликда муҳофаза қилиш истагига таянган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ушбу Битим қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
a) ҳайвон - сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, арилар, ипак қурти ва турли хилдаги ҳашаротлар, амфибиялар, балиқлар ва бошқа сув ҳайвонлари;
b) ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар - гўшт ва сут маҳсулотлари, балиқ, тухум, асалари маҳсулотлари, эмбрионлар, зиготапар, ҳайвон уруғлари (сперма), уруғланган (инкубацияланган) тухумлар;
c)
...