Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Rossiya Federatsiyasi Hukumati oʻrtasida madaniy-gumanitar va ilmiy-teхnikaviy sohalarda 2013 - 2015 yillarga moʻljallangan hamkorlik Dasturi (Moskva, 2013 yil 15 aprel)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
маданий-гуманитар ва илмий-техникавий
соҳаларда 2013 - 2015 йилларга
мўлжалланган ҳамкорлик
ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,
икки мамлакат ва уларнинг халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни истаб,
тинчликни сақлаш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ошкоралик, бағрикенглик ва маданиятлар диалоги принципларига амал қилган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида 2004 йил 16 июндаги Шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида 2005 йил 14 ноябрдаги Шартномага қоидаларига асосланиб,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
...