Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi bilan Qozogʻiston Respublikasi Madaniyat va aхborot vazirligi oʻrtasida madaniyat sohasida 2013 - 2015 yillarga moʻljallangan hamkorlik Dasturi (Toshkent, 2013 yil 14 iyun)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт

ишлари вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси

Маданият ва ахборот вазирлиги ўртасида

маданият соҳасида 2013 - 2015 йилларга

мўлжалланган ҳамкорлик

ДАСТУРИ


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

кўп асрлик умумий тарихий ривожланишга, анъанавий маданий-гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий алоқаларга асосланиб,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида 1994 йил 10 январда имзоланган Битимга амал қилиб,

соҳавий ҳамкорлик дастурлари шаклидаги идоралараро шериклик тажрибасини ижобий баҳолаб,

ва бу тажрибани ривожлантиришга қарор қилиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар ушбу Дастур ва унинг ажралмас қисми сифатида унга илова қилинган Тадбирлар режасига мувофиқ маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар.



2-модда


Ҳар бир Томон ўз ваколати доирасида ва ўз давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ, бошқа Томоннинг тадқиқотчилари ва расмий шахслари учун ўз давлатларидаги музей ва

...