Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Xitoy Xalq Respublikasi oʻrtasida doʻstlik va hamkorlikning sherikchilik munosabatlari toʻgʻrisidagi Shartnoma (Pekin, 2005 yil 25 may, 09.09.2005 y. OʻRQ-3-son Qonuni bilan ratifikatsiya qilingan, 2006 yil 26 noyabrdan kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан

Хитой Халқ Республикаси ўртасида

дўстлик ва ҳамкорликнинг шерикчилик

муносабатлари тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон билан Хитой халқлари ўртасидаги дўстликнинг тарихий анъаналарига таяниб ҳамда ўз халқлари ўртасида дўстликни авлоддан авлодга етказишга астойдил қарор қилиб,

икки давлат ўртасида барча соҳаларда дўстлик ва ҳамкорликнинг узоқ муддатли ҳамда барқарор шерикчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга бўлган умумий интилиш улар халқларининг туб манфаатларига жавоб беришига ва Осиёда ҳамда бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга кўмаклашишга асосланиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва улар иштирок этган бошқа халқаро шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини тасдиқлаб,

икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги сифатли даражага кўтаришга интилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1- модда


Аҳдлашувчи Томонлар узоқ муддатли асосда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принцип ва нормалари, суверенитет ҳамда ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш, ўзаро босқинчилик қилмаслик, бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик, тенглик ва ўзаро манфаат, тинч ҳаёт кечириш принципларига мувофиқ дўстлик ҳамда ҳамкорликнинг шерикчилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантирадилар.



2- модда


Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларда кучни ёки таҳдидни куч билан ишлатмаслик, улар ўртасидаги келишмовчиликларни БМТ Низоми қоидалари, халқаро ҳуқуқнинг бошқа умум эътироф этилган принцип ва нормаларига мувофиқ

...