Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Turkiya Jumhuriyati Hukumati oʻrtasida ularning bojхona organlarining oʻzaro koʻmaklashishi boʻyicha Bitim (Anqara, 1997 yil 18 noyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида

уларнинг божхона органларининг

ўзаро кўмаклашиши бўйича

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

божхона қонунларининг бузилиши улар мамлакатларининг иқтисодий, молиявий ва тижорат манфаатларига зиён келтиришини ҳисобга олиб,

божхона божлари, солиқ ва бошқа тўловларнинг аниқ белгиланишини таъминлаш муҳим эканлигини тушуниб,

божхона қонунларини қўллаш ва уларга риоя қилиш соҳаларида халқаро ҳамкорлик зарурлигини тан олиб,

божхона қонунлари бузилишини бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар ушбу божхона органларининг яқин ҳамкорлиги натижасида янада самаралироқ бўлишига ишониб,

1953 йил 5 декабрдаги Ўзаро маъмурий кўмаклашиш бўйича Божхона ҳамкорлиги кенгаши (Бутунжаҳон божхона ташкилоти) тавсияларини эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


1. "Божхона қонунлари" атамаси товарларни импорт, экспорт, транзит қилиш ва барча божхона процедураларини амалда қўллаш, жумладан тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилишга нисбатан Томонларнинг божхона органлари амал қиладиган қонунлар, қонун кучидаги ва бошқа норматив ҳужжатларни англатади.


2. "Божхона ҳуқуқларини бузиш" атамаси ҳар қандай қоидабузарлик ёки божхона қонунларини бузишга уринишни англатади.


3. "Божхона божлари ва солиқлари" атамаси божхона божлари ва кўрсатилган хизматларнинг тахминий қийматига қадар чекланган йиғимлардан ташқари, товарларни импорт ёки экспорт қилишда ёхуд улар муносабати билан ундириладиган бошқа барча бож, солиқ ва йи

...