Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Turkmaniston oʻrtasida doʻstona munosabatlarni va har tomonlama hamkorlikni yanada mustahkamlash toʻgʻrisidagi Shartnoma (Ashхobod, 2007 yil 18 oktyabr, 13.12.2007 y. OʻRQ-126-son Qonuni bilan ratifikatsiya qilingan, 2008 yil 10 martdan kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон

ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама

ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон - бундан кейин Томонлар деб аталувчи,

икки давлат халқлари ўртасидаги тарихий дўстона ва қўшничилик урф одатларига асосланиб,

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январдаги (Туркменбаши) Шартномада, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида 2004 йил 19 ноябрда (Санджар) Шартномада назарда тутилган ўзбек-туркман муносабатларининг фундаментал принциплар ва Томонлар ўртасида эришилган бошқа келишувлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқиб,

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги муносабатларни сифатли янги даражага кўтаришга бўлган ўзаро интилишлари улар халқларининг туб манфаатларига тўла жавоб беришини, миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш ишига хизмат қилишини ҳисобга олиб,

ўзларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг мақсадлари ва принципларига соди

...