Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Xitoy Xalq Respublikasi Hukumati oʻrtasida turizm sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2013 yil 29 noyabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати
ўртасида туризм соҳасида
ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар), икки давлат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга бўлган интилишларидан келиб чиқиб, Томонлар давлатларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишида туризмнинг муҳим аҳамиятини эътиборга олиб, Томонлар давлатларининг фуқаролари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини инобатга олиб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар давлатларининг фуқаролари ўртасида икки давлат иқтисодиёти, маданияти, табиий
...