Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Rossiya Federatsiyasi Hukumati oʻrtasida investitsiyalarni ragʻbatlantirish va oʻzaro himoya qilish toʻgʻrisida Bitim (2013 yil 15 aprel, Moskva, OʻzR Prezidentining 12.06.2013 y. PQ-1983-son qarori bilan tasdiqlangan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш ва

ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратишни истаб,

мазкур Битим асосида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш сармоялар кириб келишига туртки бўлиши ҳамда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг ривожланишига кўмак беришини англаган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадлари учун кейинги ўринларда келтирилган тушунчалар қуйидаги маъноларни англатади:

а) "инвестор" - бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахси:

жисмоний шахс - Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ унинг фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахс;

юридик шахс - Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ёки таъсис этилган ҳар қандай юридик шахс.

б) "инвестициялар" - бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига мазкур давлат қонунчилигига мувофиқ киритилган мулкий қимматликларнинг барча турлари, хусусан:

кўчар ва кўчмас мулк;

акциялар, улушлар ва тижорат ташкилотлари капиталида иштирок этишнинг бошқа шакллари;

иқтисодий қимматликлар яратиш учун сарфланган пул маблағлари бўйича ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ва инвестициялар билан боғлиқ шартномалар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи;

интеллектуал мулк объектларига (муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, саноат намуналари, моделлар, товар белгилари ёки хизмат кўрсатиш

...