Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Xitoy Xalq Respublikasi oʻrtasida doʻstlik va hamkorlik toʻgʻrisida Shartnoma (Toshkent, 2013 yil 9 sentyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан

Хитой Халқ Республикаси ўртасида

дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси, кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг тарихий анъаналарига ва ўрнатилган стратегик шерикчилик муносабатларига таянган ҳолда,

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстона алоқаларни чуқурлаштириш ва стратегик шерикчилик муносабатларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш икки давлат ва уларнинг халқлари туб манфаатларига жавоб беришини, икки томонлама муносабатлар ривожланишининг ҳозирги босқичи ҳақиқий эҳтиёжларига мос келишини, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга кўмаклашишини англаган ҳолда,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумэътироф этилган нормаларига содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқлаб,

ўзбек-хитой стратегик шерикчилик муносабатларининг узоқ муддатли ва изчил ривожланишини давом эттиришга ҳамда барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик даражасини юқори кўтаришга интилган ҳолда,

икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ва авлоддан авлодга етказишга қатъий қарор қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ, суверенитет ва ҳудудий

...