Qishloq хoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilari tomonidan toʻlanadigan va qishloq хoʻjaligini teхnika bilan ta’minlashni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash Jamgʻarmasiga oʻtkaziladigan yagona yer soligʻi summasidan qat’iy ajratmalar qilish tartibi toʻgʻrisida Nizom (AV tomonidan 06.03.2002 yil 1105 soni bilan roʻyхatga olingan 06.02.2002 y. MV 30-son, MB 210-V-son, DSQ 2002-28-son qarori bilan tasdiqlangan)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2002 йил 6 мартда 1105-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги, Марказий банки
ва Давлат солиқ қўмитасининг
2002 йил 6 февралдаги
30, 210-В, 2002-28-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари
томонидан тўланадиган ва қишлоқ хўжалигини
техника билан таъминлашни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш Жамғармасига ўтказиладиган
ягона ер солиғи суммасидан қатъий ажратмалар
қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20 декабрдаги 480-91-сон қарори 3-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ва қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (бундан кейин - Жамғарма) ўтказиладиган ягона ер солиғи суммасидан қатъий ажратмалар қилиш тартибини йўлга солади.
1. Ягона ер солиғи суммасидан қатъий ажратмалардан
...