3. Uchinchi qism. Majburiyatlar. Xoʻjalik yurituvchi sub’yektlar moliyaviy-хoʻjalik faoliyatining buхgalteriya hisobi schyotlar rejasini qoʻllash boʻyicha Yoʻriqnoma (OʻzR 21-son BHMSga 2-ilova)
УЧИНЧИ ҚИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР
249. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
250. Чет эл валютасидаги мажбуриятлар ушбу бўлимдаги счётларда пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини қайта ҳисоблаш йўли билан, сўмда ҳисобга олинади. Кредиторлик қарзларини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаганда вужудга келган курс фарқлари 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" (ижобий курс фарқи бўлганда) ёки 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" (салбий курс фарқи бўлганда) счётига олиб борилади.
251. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:
6000 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар;
6100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар;
6200 - Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;
6300 - Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;
6400 - Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;
6500 - Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;
6600 - Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар;
6700 - Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар
6800 - Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;
6900 - Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар.
1-§. Мол етказиб берувчилар ва
пудратчиларга тўланадиган счётлар (6000)
252. Товар-моддий қийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек ташиш бўйича олинган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар";
6020 "Берилган векселлар".
253. Пудратчи қурилиш ва монтаж, илмий-тадқиқот ва шу каби корхоналар бош пудратчи (бош корхона) ҳисобланса, ўз субпудратчиларига бўлган мажбуриятларини ҳам ушбу счётда акс эттиради.
254. 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти ҳақиқатда келиб тушган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қийматига ушбу қийматликларни ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Агар омборга келиб тушган моддий қийматликларнинг сифати, миқдори, шунингдек баҳоси шартномада келишилган шартларга мос келмаса, 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счёти билан боғланган ҳолда тегишли суммага кредитланади.
6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича алоҳида юритилади.
255. 6020 "Берилган векселлар" счётининг кредитида сотиб олинган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган жорий мажбуриятлар ҳисобга олинади ва уларни қоплаш давригача ҳисобда туради. Векселлар бўйича мажбуриятлар қопланишига қараб улар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан 6020 "Берилган векселлар" ва 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
6020 "Берилган векселлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
256. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (6000)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:
Т/р |
Хўжалик муомалаларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1 |
Мол етказиб берувчилардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар келиб тушди |
0710, 0720 |
6010 |
2 |
Капитал қўйилмалар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган счётлар тўловга қабул қилинди
|
0810-0890 |
6010 |
3 |
Мол етказиб берувчилардан материаллар келиб тушди |
1010-1090 |
6010 |
4 |
Мол етказиб берувчилардан ўстиришга ва боқувга ҳайвонлар келиб тушди |
1110, 1120 |
6010 |
5 |
Мол етказиб берувчилардан турли ТМЗ келиб тушди (1510-счёти қўлланилганда) |
1510 |
6010 |
6 |
Мол етказиб берувчилардан товар-моддий захираларни харид қилишда ҳисобга олинган ҚҚС суммаси |
4410 |
6010 |
7 |
Корхона томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун мол етказиб берувчиларнинг бажарган иш ва хизматлари (жумладан: энергия, газ, буғ, сув) қабул қилинди |
2010, 2310, 2510, 2710, 9420 |
6010 |
8 |
Яроқсиз маҳсулотни тузатиш ва кафолатли таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчиларнинг кўрсатган хизматлари қабул қилинди |
2610 |
6010 |
9 |
Мол етказиб берувчилардан келгуси давр харажатларига тегишли бўлган иш ва хизматлар қабул қилинди |
3190 |
6010 |
10 |
Мол етказиб берувчилардан товарлар келиб тушди |
2910-2990 |
6010 |
11 |
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар кўрсатган иш ва хизматлар қабул қилинди |
9410 |
6010 |
12 |
Табиий офатларни тугатиш бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари қабул қилинди |
9720 |
6010 |
13 |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзлар банкдаги счётлардан тўланди |
6010 |
5110-5530 |
14 |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётларини тўлашда олдиндан берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши |
6010 |
4310-4330 |
15 |
Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилди |
6010 |
9360 |
16 |
Кредиторлик қарзини тўлаш учун мол етказиб берувчига оддий вексель берилди |
6010 |
6020 |
2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам
хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)
257. Корхонанинг ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар";
6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар".
258. "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар" номли 6110 - счётда корхонанинг умумий балансига қўшиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг жорий мажбуриятлари (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблари) ҳисобга олинади.
6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар" счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича ажратилган бўлинмалар олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
259. "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" номли 6120-счётда шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий мажбуриятлар (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар" ва 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади.
260. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:
Т/р |
Хўжалик муомалаларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1 |
Ажратилган бўлинмалардан, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий қийматликлар олинди |
0710-0890, 1010-1120, 2810-2990 |
6110, 6120 |
2 |
Худди шу ҳолат, 1510-счётни қўллаган ҳолда |