Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bilan Hindiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi oʻrtasida hamkorlik toʻgʻrisida Protokol (Toshkent, 2015 yil 6 iyul)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
билан Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар
вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида
ПРОТОКОЛ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш мақсадида,
сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий, гуманитар ҳамда ўзаро қизиқиш уйғотадиган бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларни шериклик, тенглик ва ўзаро манфаат принциплари асосида ривожлантиришга кўмаклашиш истагида,
...