Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Hindiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida 2015 - 2017 yillarga moʻljallangan madaniy hamkorlik Dasturi (Toshkent, 2015 yil 6 iyul)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон
Республикаси Ҳукумати ўртасида 2015 - 2017 йилларга
мўлжалланган маданий ҳамкорлик
ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
1994 йил 5 январда Нью-Дели шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида маданий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга асосланиб,
2015 - 2017 йилларга мўлжалланган маданий алмашинув Дастурини тузишга интилиб,
қуйидагилар тўғрисида келишдилар:
1-модда
Томонлар мазкур Дастур доирасида ўзларининг маданий ташкилотлари ўртасида бевосита алоқалар ўрнатишга ва ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашадилар.
2-модда
Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Ҳиндистоннинг маданий алоқалар Кенгаши/бошқа манфаатдор ташкилотлари санъаткорлар, санъатшунослар ва олимлар ўртасида ҳар йили икки ҳафта муддат мобайнида тажриба ва билим алмашишни ташкил этадилар.
3-модда
Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Ҳиндистоннинг маданий алоқалар Кенгаши/бошқа манфаатдор ташкилоти ҳар йили икки ҳ
...