Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Ozarbayjon Respublikasi Hukumati oʻrtasida favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2015 yil 19 may)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш

ва уларни бартараф этиш соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,

икки давлат халқлари ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилиб,

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик Томонлар давлатларининг фаровонлиги ва миллий хавфсизлигига кўмаклашишини тан олиб,

табиий ва техноген хусусият касб этувчи фавқулодда вазиятларнинг Томонлар давлатлари учун хавфлилигини англаб,

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф эриш соҳасидаги ҳамкорлик Томонлар давлатлари учун фойдалилигини инобатга олиб,

Томонлардан бирининг куч ва воситалари билан бартараф этиб бўлмайдиган фавқулодда вазиятлар келиб чиқиши мумкинлигини ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида иккала давлатнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларига бўлган эҳтиёжини эътиборга олиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасидаги ролини инобатга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битимда қўлланиладиган атамалар қуйидаги маъноларни билдиради:


"сўровчи Томон" - бошқа Томонга ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозлар ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қиладиган Томон;


"тақдим этувчи Томон" - бошқа Томоннинг ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозларни ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирувчи Томон;


"ваколатли орган" - ушбу Битимни амалга ошириш билан боғлиқ ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш учун ҳар икки Томондан тайинланадиган давлат органи;


"ёрдам кўрсатиш гуруҳи" - тақдим этувчи Томон мутахассисларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган, фавқулодда вазият юзага келган ҳудудда ишларни олиб бориш учун етарли зарур жиҳозлар билан таъминланган уюшган гуруҳи;


"фавқулодда вазият" - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлигига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, аҳолининг ҳаёт кечириш шароити издан чиқишига ҳ

...