Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Turkmaniston Hukumati oʻrtasida oʻzaro mahsulot yetkazib berish toʻgʻrisida Bitim (Ashхobod, 2012 yil 2 oktyabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Туркманистон Ҳукумати ўртасида ўзаро
маҳсулот етказиб бериш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
Томонлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек улар ўртасидаги савдони кенгайтириш истагини билдириб,
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига ҳамда ўз давлатларининг қонунчилигига амал қилиб,
икки давлат ўртасида узоқ муддатга мўлжалланган турли даражалардаги, шу жумладан уларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва муста
...