Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Turkmaniston Hukumati oʻrtasida fuqarolarning oʻzaro qatnovlari va chegaraboʻyi viloyatlarida yashovchi fuqarolarga yengillashtirilgan qatnov tartibi toʻgʻrisida Bitim (Buхoro, 2004 yil 19 noyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг

ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида яшовчи

фуқароларга енгиллаштирилган қатнов тартиби тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати (бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар),

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январда имзоланган Шартноманинг қоидаларига амал қилиб,

икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш ва ўз давлатлари фуқаролари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга бўлган интилишни ифодалаб,

Давлат чегарасини кесиб ўтиш қоидаларини тартибга солиш, Томонлар давлатларининг ҳудудларига фуқароларнинг киришлари, чиқишлари ва унда бўлишларини тартибга солиш мақсадида,

икки давлат фуқароларининг қатновлари шартларини янада такомиллаштириш давлат чегараси режимини мустаҳкамлаш, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни сақлашга хизмат қилади деб ҳисоблаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Бир Томон давлатининг фуқаролари 1- ва 2-иловаларда санаб ўтилган амалдаги ҳужжатлари бўйича ва ушбу Битимда назарда тутилган тартибда бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлар ва унда вақтинча бўлишлари мумкин.

Ушбу Битимда тартибга солинмаган масалалар Томонлар давлатларининг миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.



2-модда


Томонлар давлатларининг фуқаролари бошқа Томон давлатининг ҳудудида бўлганларида шу Томон давлатининг қонун ва қоидаларига, жумладан хорижий фуқаролар учун белгиланган рўйхатдан ўтиш, бўлиш ва унда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилишлари лозим.



3-модда


Томонлар давлатларининг фуқаролари давлат чегарасида ўтказиш пунктлари орқали Томонлардан бир давлатининг ҳудуди орқали Томонлар давлатларининг миллий қонун ҳужжатларида назарда тутилган чегара, божхона ва бошқ

...