Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Gruziya Ijroiya Hokimiyati oʻrtasida fuqarolarning oʻzaro kelib-ketish shartlari toʻgʻrisida Bitim (Tbilisi, 2003 yil 10 oktyabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия
Ижроия Ҳокимияти ўртасида фуқароларнинг
ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Ижроия Ҳокимияти бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
икки давлат ва уларнинг халқлари ўртасида дўстона муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида,
икки давлат фуқароларининг ўзаро келиб-кетиш режимини тартибга солиш истагига амал қилиб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Томонлар давлатларининг фуқаролари ушбу Битимнинг иловасида кўрсатиб ўтилган уларнинг шахслари тўғрисида гувоҳлик берувчи ва фуқароликларини тасдиқловчи
...